Get Mystery Box with random crypto!

#касаллик Мева чириши касалликлари Кулранг чириш (гул учидан | PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#касаллик

Мева чириши касалликлари

Кулранг чириш (гул учидан чириш, қуриқ чириш)

Зарари:
Кулранг чириш мева банди атрофида пайдо бўладиган ёриқларда ва терим вақтида ва ундан сўнг мева шикастланиши нати жасида ҳосил бўладиган яраларда дастлаб ривожланишни бошлайди (Гала навида учрайди). Олмаларда банди ва гул томонидан чиришни кузатиш мумкин. Гул томондан чириш гуллаш даврида пайдо бўлиши мумкин, лекин қуриқ худудларда бундай касаллик кам учрайди. Кул ранг чириш мевалар сақланадиган қутиларда атрофидаги олмалар ни ҳам зарарлаш хусусиятига эга. Кулранг чириш билан тўлиқ зарар ланган олма ҳудди димлаб пиширилган олма кўринишини олади.

Намлик юқори бўлган муҳитда касаллик замбуруғи оқиш кўриниш олади.

Кураш чоралари: Касалликка қарши теримдан камида 1–2 ой аввал таркибида тиофанат метил бўлган фунгицидлар билан 2–3 марта ишлов бериш яхши самара беради.

| Youtube | Веб сайт | Telegram |