Get Mystery Box with random crypto!

#фойдали ИССИҚХОНАГА БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ ЭКИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР | PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ИССИҚХОНАГА БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ ЭКИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Ширин қалампир унумдор ерга талабчан ва намликни, иссиқни севади. Кўчатлар 5-6 та чинбарг чиқарганда экилади. Баҳорги мавсум учун 50 кунлик кўчат тўғри келади.

Кўчат экилгандан сўнг, бўйи 20-25 смга етганда ўсув нуқтаси олиб ташланади, бу ён шохлари ривожланиши учун.

Экинга шакл бераётганда унинг бақувват бўлган 2-3 та ён шохлари қолдирилади. Булғор қалампири ёруғсевар бўлгани сабабли қалин экиб бўлмайди.

Қалин экилганда гули чангланмайди ва ҳосилдорлик пасайиб кетади. Ширин қалампирни ҳосил тугиши даврида майдонни суғоришга жуда эҳтиёт бўлиш лозим.

Захлатиб юбормаслик талаб этилади. Шунинг учун ушбу даврда суғориш эгатларини чуқур олиниб, сувни камроқ меъёр билан, тез-тез 5-6 кун оралатиб қўйиш тавсия этилади.

Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

Манба: AGROBLOGER

| Youtube | Веб сайт | Telegram |