Get Mystery Box with random crypto!

#фойдали ЭКИН ВА ДАРАХТЛАРГА ЁМҒИРНИНГ ФОЙДАЛАРИ Ёмғир сувин | PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ЭКИН ВА ДАРАХТЛАРГА ЁМҒИРНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Ёмғир сувининг pH даражаси нейтрал сувга яқин бўлади.
Ёмғир дарахт баргларидан чангни ювиб тозалайди. Бу эса дарахтнинг нафас олишини яхшилайди ва фотосинтез жараёнини тезлаштиради.

Ўсимликлар ҳаво қуриб, ҳарорат кўтарилганда кучни тежаш жараёнига ўтишади. Нафас олувчи тешикчалари устида юпқа плёнка ҳосил қилиб, буғланиш жараёнини секинлаштиришади. Ёмғир ёққан маҳал дарахт ва ўсимликларнинг нафас олувчи тешикчалари яна қайта очилади. Натижада экин ва дарахтларда тезкорлик билан озиқ моддаларини сингдириш бошланади. Шунинг учун ёмғирдан сўнг инсонларга табиат «жонлангандай» туюлади.
Ўсимликларга ёмғир томчилари орқали чақмоқ ва қуёш нури таъсирида пайдо бўлган кучсиз азот сингиб боради. Бу турдаги ташқи озиқлантириш жуда тез ўзлаштирилади.

Ёмғир суви — майин сув, чунки унда қаттиқ тузлар бўлмайди. Сув ва газ алмашинувига таъсир кўрсатмайди. Мисол учун дарахтлар қаттиқ сув билан суғорилганда танасида тузли қатлам ҳосил бўлади.

Манба: AGROBLOGER

| Youtube | Веб сайт | Telegram |