Get Mystery Box with random crypto!

#Янгиликлар Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эг | PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#Янгиликлар

Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллайди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитовнинг номзоди маъқулланди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

2022 йил 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Батафсил
: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

Манба: Kun.uz

| Youtube | Веб сайт | Telegram |