Get Mystery Box with random crypto!

#фойдали БАҚЛАЖОН ЎСУВ ДАВРИДА ҲАРОРАТГА ТАЛАБИ ✓ Уруғлар эк | PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

БАҚЛАЖОН ЎСУВ ДАВРИДА ҲАРОРАТГА ТАЛАБИ

✓ Уруғлар экилгандан майсалар кўрингунича 20-25°С.
✓ Иссиқхонада стресс бўлмаслиги учун суғорилаётган ва пуркалаётган сувнинг ҳарорати 20-25°С бўлиши зарур.
✓ Бақлажон етиштириш учун энг яхши кунлик ҳарорат 24-28°C, кечаси 12-15°C дан паст бўлмаган ҳолатда.
✓ Агар тунги ҳарорат 12°C пастга тушса, экиннинг ўсиши ва мевалар шаклланиши секинлашади. Агар кунлик ҳарорат 30°C дан юқори бўлса, гулларнинг чангланиши ва экиннинг ривожланиши сустлашади ёки тўхтайди.
✓ Ҳарорат 34°C дан кўтарилса, гуллар тўкилиб мевалари кичик ва пўсти қаттиқроқ бўлади.

24-28 °C да бақлажон уруғлари 5-8 кун ичида униб чиқади;
20-22 °C да кўчатлар 2 ҳафта ичида униб чиқади.

|
Youtube | Веб сайт | Telegram |