Get Mystery Box with random crypto!

#фойдали БОДРИНГ ЕТИШТИРИШДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛГАН НАВБАТДАГИ ЖИҲА | PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

БОДРИНГ ЕТИШТИРИШДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛГАН НАВБАТДАГИ ЖИҲАТЛАР

Айримлар иссиқхонага бодринг кўчатини экаётганда эгат чуқурчаларига гўнг солиб чиқади. Бундай қилиш мумкин эмас.

Биринчидан, кўчат илдизи қизишига олиб келади.

Иккинчидан, гўнг орқали азот, фосфор, калий муаммосини ҳал қилдим, деб ўйлайди. Аслида 0,5-1,8% фосфор ва азот, 0,6-1% калий ва 1,2-4% кальций бор холос.

Учинчидан, илдиз чиришини келтириб чиқариши натижасида кўчатлар нобуд бўлиши мумкин.

Бодринг палаги устидан, баргларидан суғориб бўлмайди, чунки иссиқ ҳавода барглар куйиши мумкин. Шунингдек совуқ сув билан суғориб бўлмайди. Бу илдиз тизимининг турли хил касалликларига олиб келиши мумкин, шунингдек илдизолди чиришни ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Агар илдиз устидан суғорилса, томирлар очилиб қолиб, ҳосилнинг камайиши ва бузилишига олиб олиб келади. Энг яхшиси – ариқдан ёки томчилатиш тизими орқали суғориш ҳисобланади.

Бодринг етиштиришда ўғитларни экишдан аввалги чопиқда солиниши керак, бу энг тўғри йўл.

Тупроқнинг сув ўтказувчанлигини яхшилаш, нам сиғимини ошириш, намни юқорига кўтариш хусусияти ва унинг буғланиш сатҳини камайтириш зарур.

Тупроқ сув режимини бошқаришда қўлланиладиган тадбирлардан энг муҳими тупроқни сифатли ишлашдир. Ер сифатли ишланганда тупроқ тузилиши яхшиланади, унинг ғовак, кесакли структураси сақланади ва бегона ўтлар йуқолади.
Намликнинг беҳуда сарф бўлиши камаяди. Тупроқнинг сув режимини бошқаришда суғоришни тўғри ташкил этиш ва суғоргандан сўнг ер етилиши билан сифатли ишлов бериш муҳим аҳамиятга эга.
Тупроқда максимал даражада нам тўплаш ва фойдасиз сарфланишини, қуйи қатламларга сизиб кетишини олдини олиш зарур. Экилган уруғни биринчи навбатда тупроқнинг табиий намида ундириб олиш ва ундаги мавжуд намни саклаган ҳолда оқилона фойдаланиш тадбирларини кўриш лозим.
Ерни экишга сифатли тайёрлаш, ўсимликларни юқори агротехника асосида парвариш қилиш кабилар тупроқнинг сув режими учун энг муҳим омиллар ҳисобланади.

Манба: AGROBLOGER

| Youtube | Веб сайт | Telegram |