Get Mystery Box with random crypto!

Пенсия таъминотига оид сўнги янгиликлар Кексаларни ва меҳнатг | Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal

Пенсия таъминотига оид сўнги янгиликлар

Кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга сифатли давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар амалга оширилди:

Пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсияларни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилди.

Пенсия ёшига етган фуқаролар пенсия тайинлаш учун нафақат Пенсия жамғармасига, балки ўзларига қулай бўлган Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳолда ёки my.gov.uz портали орқали онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

Пенсияларнинг энг кам миқдори минимал истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги белгиланди. Бунда, пенсиялар миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб борилиши белгиланди.

Пенсия ёшига етган фуқаро жамғарган пенсия маблағларини Халқ банкининг мобил иловаси орқали олиш имконияти яратилди.

Бунда фуқарода ушбу ҳуқуқ юзага келганлиги Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилган маълумотлар асосида аниқланади.

12-71     pfru.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube