Get Mystery Box with random crypto!

#назм Мана қалб дунёси: сочилиб ётар, Кузги барглар мисол да | PEGAS portali

#назм

Мана қалб дунёси: сочилиб ётар,
Кузги барглар мисол дарахт пойида.
Осмонга тикилар, жуссаси ботар,
Улгурмоқ ройида, унмоқ ройида.

Фақат бир нигоҳда тонглар бошланар,
Қўл чўзар дунёга, дунё сабри йўқ.
Ташналар кўринар, ёлғиз ташналар,
Дилга тўкилмоққа дилнинг абри йўқ.

Бу шундай бошланар, гарчи ҳаммаси
ҳовучдай юракнинг ҳоврин босолмас.
Ташналар ичинда талош палласи,
Тўкилмоқ осонмас, тўлмоқ осонмас.

Нуриддин Расулов

t.me/pegas_portali —
Ҳар лаҳза – илҳом вақти