Get Mystery Box with random crypto!

#назм Ҳамма нарса сен ҳақда, Яшолмаган умримиз ҳақда, Қилинма | PEGAS portali

#назм

Ҳамма нарса сен ҳақда,
Яшолмаган умримиз ҳақда,
Қилинмаган орзулар,
Тушга кирмас кун ҳақда.

Сенга боғлиқ ҳар нарса бордир,
Фақат сен йўқ, сенда эса мен.
Тилга кирар ҳар битта зарра,
Фақат сенда ва менда сукут —
Ҳайқириқ.

На кун бор, на тун бор,
Мувозанат йўқ!
Сўнгсиз ўйларга қоришган коинот,
Борлиқда тентирар аянчли кулги...

Шаҳобиддин Луқмон

t.me/pegas_portali —
Ҳар лаҳза – илҳом вақти