Get Mystery Box with random crypto!

#назм Осмонга боқдингми шу кеча, Юлдузлар камнамо... Ой ёлғи | PEGAS portali

#назм

Осмонга боқдингми шу кеча,
Юлдузлар камнамо...
Ой ёлғиз.
Ҳар оқшом сирлашиб туришга,
Тун билан келишиб олганмиз.

Мен куйлай бошлайман ҳар сафар,
У бўлса, сўз демай тинглайди.
Билмайди,
Соғинчим жон қадар
тоғ қадар тошганин билмайди.

Сўнгра шеър ўқийман борлиққа,
Табиат сўзимдек тусланар.
Сен ҳақда!
Ишқ ҳақда!
Биз ҳақда...
Нуқтасиз тугайди мисралар...

Энг охир ер узра сингаман,
Кўзим ранг, бармоғим мўйқалам.
Заминда суратинг чизаман...
Тирила бошлайди тонг билан.

Қўй юрак,
Ҳаммаси ўткинчи,
Минг йиллар кутишга бер чидаб.
Барибир...
Соғиндим.
(айтгинчи...)
осмонга боқдингми шу кеча!?

Дилноза Тошниёзова

t.me/pegas_portali —
Ҳар лаҳза – илҳом вақти