Get Mystery Box with random crypto!

Творогли хамирдан олмали конвертчалар Масаллиқлар: @Pazanda | @Pazandachilik

Творогли хамирдан олмали конвертчалар

Масаллиқлар:

@Pazandachilik Kanalga a'zo bolish
150 г творог;
250 г ун;
3 ош қошиқ шакар;
6 ош қошиқ ўсимлик ёғи;
1 та тухум;
1 пакетча разрихлитель (юмшатувчи);
1 чимдимдан ванилин ва туз;
3 та олма;
100 г шакар;
1 ош қошиқ долчин.

Тайёрланиши:

@Pazandachilik Kanalga a'zo bolish
Творогни тухум ва шакар билан аралаштирамиз, туз, ванилин ва ўсимлик ёғи қўшамиз. Унга разрихлитель қўшиб, аралаштирамиз ва уни творогли массага солиб, қайишқоқ хамир қорамиз. Уни сочиқ билан ёпиб, 15 дақиқага қолдирамиз. Пайтдан фойдаланиб, учта ўртача катталикда олма оламиз, тозалаб, бўлакларга бўламиз. 100 г шакарни 1 ош қошиқ долчин (корица) билан аралаштириб, олма бўлакларини шу аралашмага ботириб оламиз. Хамирни икки бўлакка бўлиб, ҳар бирини думалоқлаймиз ва 5 мм қалинликда ёямиз. Ҳосил бўлган доирани 8 та бир хил секторларга бўламиз. Ҳар бирининг кенг қисмига начинкани қўйиб, уни учбурчакнинг тор қисми билан ўраймиз. Хамирнинг иккинчи бўлагини ҳам шу тарзда тайёрлаймиз. Чиройли чиқиши учун, ҳосил бўлган конвертчаларнинг юзига тухум сариғи ва 1 чой қошиқ сут аралашмаси суриб, устидан мак ёки кунжут сепиш мумкин.
@Pazandachilik Kanalga a'zo bolish
Yoqimli Ishtaxa
Телеграм | Инстаграм