Get Mystery Box with random crypto!

Пайариқ тумани ҳокими З.Эргашевнинг Ўзбекистон Республикаси му | PAYARIQ TUMANI HOKIMLIGI

Пайариқ тумани ҳокими З.Эргашевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати байрам ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, азиз тумандошлар!

Авваламбор, Сизларни, Сизлар орқали оила аъзоларингизни ва туманимиз аҳлини энг улуғ, энг азиз байрам давлатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан муборакбод этаман.
Зеро, бу айём халқимизнинг ҳур ва озод яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарихимиз зарварақларига битилган.

Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.

Минг шукрона билан айтишимиз мумкинки, бугун аждодларимизнинг эзгу ниятлари, орзулари ижобат бўлди. Айни кунларда ушбу қутлуғ шодиёнани бутун республикамиз аҳли қатори пайариқликлар ҳам кўтаринки руҳда қарши олишди.

Қадрли тумандошлар!

Жонажон Ватанимиз мустақиллигига кўз тегмасин!
Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!

Зафар Эргашев,
Пайариқ тумани ҳокими.


Канала қўшилинг:

t.me/PAYARIQ_TUMANI_HOKIMLIGI
sampayarik.uz