Get Mystery Box with random crypto!

Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали

Telegram kanalining logotibi pastdargom_24 — Past Darg‘omliklar 24 Расмий канали
Kanal manzili: @pastdargom_24
Toifalar: Video , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 31.23K
Kanalning ta’rifi

Past Darg'om tumani!
Reklamalaringiz bo'lsa Savol va takliflar @ON_Admin_lichka
murojaat qiling!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 164

2021-02-02 09:00:25
"ҲАЛОЛ КАФЕ ЭЛЬБРУС"

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...
Қаерда булишингиздан қатъий назар биргина қунғироқ ила
оилангиз ва дустларингизни ширин овқатлар билан сийланг ва хурсандчилик улашинг, асло афсусланмайсиз...

ДОСТАВКА
ЗАКАЗ

Телефон: +998557011020


Манзил: Узбекистон переезд
Мўлжал: Наврўз туйхонаси рўпарасида

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
1.2K views06:00
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:48:16
Паст Дарғомлик «Ёш журналистлар» мактаби ўқувчиси Асилбек Бозоров MY5 канали мухбири Сарвар Боходировга ажойиб саволлар берди!

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
2.0K views03:48
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:47:47 Паст Дарғомда ёш китобхон нега кам?

“ Ёш китобхон” республика кўрик-танловининг туман босқичи ниҳоясига етиб, ғолиблар мазкур танловнинг вилоят босқичига йўлланма олишди.
- Ушбу танлов низомга асосан 10-14, 15-19 ҳамда 20-30 ёшли китобхонлар ўртасида ўтказилди,- дейди “Ёшлар агентлиги” беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси Эркин Қамаров. -Тест синовларидан етарли балл тўплаган иштирокчилар навбатдаги босқичларда ўз билимларини синаш имконига эга бўлишди.
10-14 ёшлилар ўртасида 8-мактаб ўқувчиси Валижон Болтаев, 15-19 ёшга доир 101- мактабдан Нилуфар Ҳусанова, 20-30 ёшлилар ўртасида эса Гўзалкент маҳалласилик, Самарқанд давлат университети икки босқич талабаси Маъруфжон Олимовлар танлов шартларидан муваффақиятли ўтиб, фахрли биринчи ўрин билан ғолибликни қўлга киритишди.
- “Ўзимдаги энг яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман”. Буюк адибнинг ушбу мангуликка дахлдор фикрлари бежизга адабиёт майдонларида ўз “сўзи”ни айтиб келаётган эмас. Чунки китоб мутолааси инсонни ҳаёт мушкулотларидан дадиллик билан чиқиб кетишга чорлайди, кўнгилга қувонч, руҳга озуқа бахш этади,- деди М. Олимов. – Танлов шартларидан бири бўлган “ Авлодлар довони” асари ғоявий мазмуни юзасидан фикрларимни билдирдим. Аммо учинчи босқичдаги мантиқий саволларга жавоб беришда бироз қийналдим. Мўъжазгина оилавий кутубхонамиз бор. Ҳозирда бу нурхонадаги бадиий адабиётлар сонини кўпайтиришга интилаяпман. Ҳозиргача қирққа яқин ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан баҳраманд бўлдим. Аммо бу уммондан бир томчи эканини, ҳали янада кўпроқ китоблар ўқишим заруратини синов пайтида ҳис этдим.
Танлов жараёнларини кузатамиз. Баъзи иштирокчиларнинг буюк Алишер Навоий ижоди, машҳур мемуар асар бўлмиш “ Бобурнома” асари ҳақидаги саволларга тўғри жавоб бера олмаётганлигига изоҳ топиш қийин. Дарвоқе, давлатимиз томонидан айниқса, ёш авлоднинг қобилиятларини юзага чиқариш, интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга, жумладан, уларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, ёш китобхонларга эътироф кўрсатилаётган бир пайтда, нега туманимизда ёш китобхонлар кам? Ёхуд танловда иштирок этаётган ёшлар қалбида нега кутилган билимлар натижаси йўқ?
- Танловнинг 15-19 ёш босқичида ғолиб бўлдим,- деди 101-мактаб ўқувчиси Н. Ҳусанова. – Бу эса менга катта масъулият юклаганини англадим. Баъзи ёшларнинг кўпроқ китобдан кўра, интернет тармоқлари билан ҳаддан ортиқ кўп “тиллашиш”ларига гувоҳ бўламан. Бўлар-бўлмас ўзанлар учун соатлаб вақт сарфлашади. Китобга кераксиз “матоҳ”дек қарайдиган тенгдошларимиз ҳам йўқ эмас. Гоҳида бу ҳолатга ота-онани ёки устозларни айбдордек баҳо берамиз. Лекин мутолаага ҳам хоҳиш аввало, инсоннинг кўнглида бўлиши керак, деб ўйлайман.
Дарҳақиқат, аслида маънавиятнинг бошланиши бу китоб мутолаасидир. Оиладан бошланган китобхонлик бизнинг назаримизда, ёш юракларда китобга, мутолаага бўлган қизиқишга пойдевор бўлади. Шу боис, фарзандига қимматбаҳо телефон, машиналар ўрнига оилавий кутубхона “ҳадя этган” ота-оналар афсусланишмайди, дилбанди келажагида эзгу мақсадлар рўёбини кўради. Мактаб кутубхонасига аввало, ўзи аъзо бўлиб, ўқувчисига намуна бўладиган устозлар доимо ўқувчиси муваффақиятидан фахрланиб юради.
Ҳадемай, мазкур танловнинг вилоят, республика босқичларига старт берилади. Пастдарғомлик ёш китобхонларга ҳам президент соврини насиб этсин.
Гулжаҳон МАРДОН қизи.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
2.0K views03:47
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:47:08 Паст Дарғомда яна икки нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди
Тиббиёт, таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларга кўмаклашиш, ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида айни пайтда вилоятимизда бўлиб турган Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Музаффара Абдиева Пастдарғом туманидаги “Бекачарос” хусусий тадбиркорлик корхонасининг иш фоалияти билан танишди.
Корхонада ишчилар учун яратилган шарт–шароитларни кўздан кечирган депутат, истиқболдаги режалар хусусида корхона раҳбари Г.Қучқорова билан суҳбатлашди. Хотин-қизлар бандлигини таъминлашда ўз ҳиссаисни қўшиб келаётгани учун миннатдорчилик билдирди.
Аҳамиятли томони “Адолат қабулхонаси”нинг туман бўлимига бандлигини таъминлашда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар депутат орқали ўз ечимини топди. Тумандаги “Темир дафтар”да рўйхатда турган икки нафар хотин-қиз “Галатут” маҳалласидан З.Тураева ҳамда “Парча қора” маҳалласидан Ч.Амоновалар “Бекачарос” хусусий корхонасига тикувчи сифатида ишга қабул қилинди.
Ҳамма ҳам рузғори учун ўз ҳиссасини қўшишни, фарзандлари учун яхши шароитлар яратиб беришни истайди. Шу мақсадда иш излаб юргандим. Тикиш-бичиш сирларидан хабардорман. Бугун тикувчилик корхонасида фаолият бошладим. Жудаям хурсандман.-дейди “Парча қора” маҳалласида яшовчи Чарос Амонова депутат билан суҳбатида.
Шундан сўнг депутат М.Абдиева “Галатут” маҳалласида яшовчи Г.Тўхтаева хонадонида бўлиб, хонадон эгаларини ўйлантираётган масалалар билан танишди. Г.Тўхтаева хонадонига туман Кенгаши депутати Шохруххон Холмаматов т омонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Хонбуви Хайитова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
2.1K views03:47
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:34:13
#Кулгу_Вақти
100 Грам ичкиликдан сўнг молхам отдай куринавераркан

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
3.5K views14:34
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:33:54
Сизнинг дидингизга ва уйингиз дизайнига мос булган "БАХТ БЕК,, мдф шпон ешик ва ромлар. Енг сифатли, хамёнбоб ва сизга кулай булган тулов асосида факат буюртма асосида 2 хафта ичида ясаб берамиз.
Манзил: Самарканд ш. Рудакий кучаси 3 уй.
99 334 36 92
Улчам олиш, елтиб бериш ва урнатиш бепул.
@baxtbekMDFshpon
www.baxtbek.uz
3.3K views14:33
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:04:31
Тик ток ёши катталаргахам тасир кўрсатмоқда

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
3.6K views14:04
Ochish/sharhlash
2021-02-01 14:21:37
Паст Дарғом туманидаги “Элбек” махалласида ободонлаштириш ишлари қизғин

Пастдарғом туманининг олис ва чегара ҳудудида жойлашган, шароити оғир, кўп миллатли, 11 та маҳалла фуқаролар йиғинида ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Ана шундай хайирли иш туманимизнинг Нуробод туманига чегарадош, 3-сектор ҳудудида жойлашган Элбек маҳалласида бошланди.
Айни пайтда маҳаллада 17 километрлик ички тупроқ йўлларига шағал-тош ётқизиш ишлари бошлаб юборилган. Ариқлар қазилиб, дарахтларга шакл берилиб, ҳудудлар чиқиндилардан тозаланмоқда.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
4.2K views11:21
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:20:42
Паст Дарғом тумани Меҳнат маҳалласидаги 49-сонли МТТ расман очилди.
Боғчада 23 нафар хотин-қиз турли вазифаларда иш бошлади.
Эслатиб ўтамиз. Мазкур боғча ҳудуддаги собиқ касб-ҳунар коллежининг алоҳида қисмида ташкил этилди.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
3.7K views09:20
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:47:39 Паст Дарғом тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан, “Чимбой” маҳалласида “Аҳил оила куни”да 9 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик бўйича сертификат топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 28 январдаги №04-02/76 сонли хатининг ижроси юзасидан бугун Пастдарғом тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан, “Чимбой” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномаси асосида “Аҳил оила куни”га бағишланган тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида 2020 йилда қайд этилган ёш оилалар ўртасидаги ажралишлар, кўпни кўрган мўътабар нуронийлар, оқила ва меҳрибон оналарга оилавий низоларнинг олдини олиш, келишмовчиликларни бартараф этиб, оилаларни сақлаб қолиш борасида мурожаатнома ўқиб эшиттирилиб, тадбиркорлик мақсадида қисқа муддатли ўқув курсида иштирок этган Чимбой маҳалласидаги 9 нафар хотин-қизларга сертификат топширилди.
Тадбирга туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Санақулова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Атауллаева, имом-хатиблар, маҳалладаги фаол нуронийларимиз, бой ҳаётий тажрибага эга мўътабар онахонлар ва ибратли қайноналар, намунали оилалар вакиллари иштирок этишди. Туман Маданият бўлими ҳодимлари томонидан янграган куйғқўшиқлар тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Бизга уланиш

@Pastdargom_24
3.7K views07:47
Ochish/sharhlash