Get Mystery Box with random crypto!

​​Саримсоқ пиёз экиш ва парваришлаш сирлари Саримсоқ пиёз йи | Парникчилар

​​Саримсоқ пиёз экиш ва парваришлаш сирлари


Саримсоқ пиёз йил давомида 2 марта баҳорда ва кўпроқ кузда экилади. Саримсоқнинг эътиборли хусусиятларидан бири шуки, у бошқа сабзавотларга қараганда совуққа анча чидамли. Яъни 7-8°C совуқда ҳам нобуд бўлмайди. Ҳаво харорати 10-15℃ бўлганда ўсиб-ривожланиши яхши давом етади. Кузги экишни июль ойининг ўрталаридан октабрь ойининг ўрталаригача экиш мумкин. Экишнинг энг мақбул пайти август-сентабрь ойларидир.

Саримсоқ ўғитга анча талабчан ҳисобланади. Шунинг учун саримсоқ пиёз етиштириш олдидан экин майдони маҳаллий ва минерал ўғитлар билан қайта ишланади.
Минерал ўғитлардан амофос, суперфосфат, мачовина каби ўғитлардан бир сотихига 15-20 кг дан ёки ундан кўпроқ ҳам солиш мумкин. Амофосни белгиланган миқдорининг ҳаммасини экишдан олдин солинади. Қолган ўғитларни бир қисмини экишдан олдин, бир қисмини еса ўсув даври давомида бўлиб-бўлиб бериб борилади.

Эгатлаб экилганда эгат оралари 40-45 см, полларга бўлинганда еса 2-2,5 м ўлчамда марза олинади. Саримсоқни пиёзидан экиб кўпайтирилади. Ҳар бир пиёзда 7-8 тадан 30-35 тагача саримсоқчалар бўлиб, улар ажратилади ва ҳар бир бўлакча алоҳида-алоҳида қилиб экилади. Бунда ўсимликлар ораси 4-8 см дан қилиб, 5-6 см чуқурликда кўмилади. Экиб бўлингач чириган гўнг ёки шунга ўхшаш чириндилардан сепиш мумкин.

Саримсоқ ўсув даврида 5-7 марта суғорилади. Бегона ўтлардан тозаланиб, ўғитланади. Касалликларга қарши чора-тадбирлар кўрилади. Саримсоқ 35-40 кунда истеъмол қилишга тайёр бўлади.