Get Mystery Box with random crypto!

#Хушхабар #Фахр Паркентлик ҳамшира “Ҳамшира — 2024” танло | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Хушхабар
#Фахр

Паркентлик ҳамшира “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолибаси бўлди

Аввал хабар берганимиздек, туманимиздаги 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ҳамшира – 2024" кўрик танловининг вилоят босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб республика босқичи йўлланмасини олганди.

Бугун мазкур танловнинг республика босқичи якунланди. 

Республика даражасидаги малакали ҳакамлар ҳайъати  баҳолаб борган танловда ҳамшира Назокат Мирсаъдиева 1-ўринни қўлга киритиб, Тошкент вилояти ва Паркент туманининг шарафини ёруғ юз билан ҳимоя қилди.

Салкам 30 йиллик тарихга эга ушбу тадбирда Тошкент вилоятидан биринчи марта ғолиба бўлган ҳамшира Назокат Мирсаъдиева энди Тошкент тиббиёт академияси даволаш факультетига имтиёзли грант асосида талабаликга қабул қилинадиган бўлди.

@PARKENT_TONGI