Get Mystery Box with random crypto!

#Онлайн Ҳоким Сардор Исоқулов хорижга иш қидириб борган | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Онлайн

Ҳоким Сардор Исоқулов хорижга иш қидириб борган тумандошларимиз билан онлайн суҳбатлашмоқда

Айни пайтда Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида туман сектор раҳбарлари туманимиздан хорижга иш излаб чиқиб кетганлар билан онлайн мулоқоти ўтказилмоқда.

Самарали ўтаётган мулоқотларда туманимиздаги муносиб иш ўринларига таклифлар қабул қилинмоқда.

Хориждан қайтиб она юртида ҳалол меҳнат билан яқинлари бағрида ҳаётини мазмунли ўтказишни истаганлар берилган таклифни қабул қилишди.

Паркентга қайтариш чора-тадбирлари мулоқотлар давомида ҳал этилмоқда.

@PARKENT_TONGI