Get Mystery Box with random crypto!

#Мулоқот Ҳоким қабули: тўй қарзини сўраган фуқаро, 65 ми | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Мулоқот

Ҳоким қабули: тўй қарзини сўраган фуқаро, 65 миллион сўмлик натижасиз операция

Тирик жон борки, умри давомида муаммога дуч келади. Шу ҳудудга бошман, мендан хайрли ишлар қолсин, деган фикрдаги раҳбар борки, одамлар билан мулоқот қилиб, уларнинг дарду ташвишларига шерик бўлади. Ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларига кўмаклашади.

Шу фикрлар бугун ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов ўтказган фуқаролар қабулига одамларни ишониб келишига сабаб бўлган бўлса ажабмас.

Очиқ айтганда, кейинги вақтларда моддий ёрдамни сўрашга одатланиб қолганлар ҳам учраб турибди.

Масалан, мурожаатчилардан бири ҳокимлик томонидан керагича ёрдам олган бўлсада яна такрор моддий кўмак олгани келди. У тўй қилиб 20 млн. сўм қарз бўлиб қолган пулни тўлаб беришини сўради... Мурожаатнинг ечими қандай бўлганини бир четга суриб турайлик.

Хўш айтинг-чи, ҳокимнинг ўрнида сиз қандай ечим топган бўлардингиз? Лозим топсангиз изоҳларда жавоб ёзарсиз...

Қабулда ниҳоятда оғриқли муаммо ҳам айтилди.

Мурожаатчилардан бири шифокорнинг ваъдасига ишониб фарзандини 65 млн. сўм эвазига операция қилдирганини, лекин ҳеч қандай нафи бўлмаганини айтиб, кўз ёши тўкди. Ҳоким унинг шикоятини қандай ҳал қилишни ўйларкан, бир муддат унинг аҳволини тасаввур қилди шекилли, кайфиятида тушкунлик пайдо бўлди.

Хуллас, ҳоким ўша шифокорни тегишли идоралар билан биргаликда топиб, унга нисбатан жавобгарлик масаласини кўриб чиқилишини айтди.

Қабулда 5 та муаммо жойида ҳал этилиб, вақт талаб этиладиган масалалар ижрога қаратилди.

@PARKENT_TONGI