#Ҳуқуқий_саводхонлик
Паспортни йўқотиб қўйганлик учун жавобгарлик борми?
Паспортни йўқотиб қўйганлик учун қонунчиликда жавобгарлик бор.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши — 150 минг сўмдан 900 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — 1 ярим миллион сўм жарима солишга сабаб бўлади.
@PARKENT_TONGI