Get Mystery Box with random crypto!

#Табрик Бугун 8 январь — прокуратура ходимлари куни! Тум | "Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

#Табрик

Бугун 8 январь — прокуратура ходимлари куни!

Туманимиз прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан самимий муборакбод этамиз.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 8 январнинг прокуратура органлари ходимлари куни сифатида нишонланиши юртимизда ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги  қатъиятнинг ёрқин ифодасидир!

Туманимиз прокурори Шарифжон Акбаровнинг фаолиятига ҳам бир йил бўляпти. Шу ўтган даврда  прокурор жамоаси билан туманимиз прокуратураси фақат жазоловчи эмас, балки одамларга, айниқса, тадбиркорларга, ёрдамга муҳтож оилаларга кўмаклашувчи, уларни муаммоларини ҳал этувчи органга, бир сўз билан айтганда чинакам "халқ прокуратураси"га айланди, десак муболаға бўлмас.

Келинг, туманимиз прокуратура ходимларининг бугунги касб байрами билан қутлайлик.

Туманимиз прокуратура ходимларининг қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, халқ манфаатларини таъминлаш йўлидаги ўта масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этишда куч-қувват, янги марралар ҳамроҳ бўлсин!

@PARKENT_TONGI