Get Mystery Box with random crypto!

Бизнес ва IТдан хабари бор одамлар яхши билишадики, IT сектори | Paiziev24

Бизнес ва IТдан хабари бор одамлар яхши билишадики, IT сектори эркинликни яхши кўради, бу соҳа эски қонунлар ва назорат билан ривожланмайди. Буни Хитой ўзгартирмоқчи бўлди ва ҳаққини қиммат тўлади. Сўнгги икки йилда IT компаниялар Хитой ҳукуматнинг кучли босимига учрашди. Жек Манинг бир неча ойга йўқолиб қолиши, IТ компанияларга катта жарималар ва текширувлар, видео ўйинлар таъқиқланиши ва бошқа босимлар ортидан компаниялар миллиардлаб доллар зарар кўришди. IТ компанияларнинг биржадаги нархлари тушиб кетди. Мамлакатга инвестиция камайиб, кўплаб бизнеслар капиталини четга олиб чиқиб кетди.

Лекин, Хитой ҳукумати бу хатолигини тушунди шекилли, сўнгги икки ойда босим пасайиб, аксар текширувлар тўхтади. Бу позитив сигналлар ортидан май ойида Хитой IТ компанияларининг нархи биржада 4 фоизга кўтарилган. 

IТ шунақа соҳаки, у тўлайдиган солиғидан кўра кўпроқ қиймат яратади. У эркинликни яхши кўради ва унинг ривожланиши бошқа секторларни ҳам олдинга тортади. Шу учун ҳам босим қилинадиган соҳалар орасида нормал давлатларда IТ энг охирги ўринда туради. Соҳага босим қилиш нимага олиб келишини Хитой тажриба қилиб тушуниб етди. 


Ўзимизда бўлса Солиқ қўмитаси барча интернет-дўконлари ва маркетплейсларни солиқ базаси билан интеграция қилишга мажбурламоқда. Улар ҳар бир сотув, маҳсулот, сотув суммаси ва ҳар бир транзакция ҳақида маълумот олишмоқчи. Агар 12 июлгача интеграция қилинмаса, текширувлар бошланиши ҳақида маркетплейслар огоҳлантирилган. Соддароқ тушинтирсам, дўконда ҳар бор сотувингиз устида ҳамма нарсани текшириб бир солиқчи ўтирибди. У фақат чекни эмас, товарни тарихи, кириб келиши, клиент пулни қанақа тўлаганигача текширяпти. Солиқ қўмитаси оддий савдода ишламаган қоидаларни интернет-савдосида ишлатишмоқчи. Эртага кўплаб интернет дўконлар ёпилиб кетиб, Малика ёки Абу Сахийдан магазин очса ҳайрон бўлманг.  


@allaevuzb