Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Ана_холос Ҳайдовчилик ҳуқуқидан махрум қилинган шахс | Ozodlik_radiosi_24

#Тезкор #Ана_холос
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан махрум қилинган шахс пора таклиф қилди

Гулистон тумани ИИБ ЙҲХБ инспектори 2021 йил 18 январь куни Гулистон тумани Сойибобод ҚФЙ худудидан хизмат олиб бораётган вақтида, “Матиз” русумли автомашинани тўхтатиб, ўрнатилган тартибда ҳайдовчи А.Ф хужжатларни текшириш давомида автомашинани қайд этиш гувохномасидан ташқари бирор-бир бошқариш ҳуқуқини берувчи хужжатлари йўқлиги ҳолатини аниқлаб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш ва автомашинани жарима майдончасига жойлаштириш давомида ҳайдовчи А.Ф автомашинани қўйиб юбориши эвазига, 500.000 (беш юз минг) сўм миқдордаги пулни пора тариқасида бермоқчи бўлиб, таклиф қилинган.

Мазкур холат юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, ЙҲХБ инспекторига ҳайдовчи А.Ф автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериши ҳамда маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 750.000 (етти юз эллик минг) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида далилий ашё билан қўлга олингaн

T.me/Ozodlik_Radiosi_24