Get Mystery Box with random crypto!

Ўзлари зар, тилломиканлар, Сен оми, ул – мулломиканлар, Кулиб | OZBEK KELİN&NARGIZA UNAL

Ўзлари зар, тилломиканлар,
Сен оми, ул – мулломиканлар,
Кулиб туриб санчар тиканлар,   
Сенинг ғийбатингни қилаётганлар.   

Сен ахмоқсан, улар фаришта, 
Сен пахмоқсан, улар саришта,
Қадамингни ўлчар ҳар ишда,
Сенинг ғийбатингни қилаётганлар.   

Иғво қилиб топади ҳузур, 
Хатосига айтмайди узур,
Бундайларнинг зотига қусур,
Сенинг ғийбатингни қилаётганлар.   

Сўзим йўқдир унга бир оғиз, 
Курашмоққа юрагим – ожиз, 
Кўзгуга алданган ялмоғиз – 
Сени ғийбат қилаётганлар.  
  
Иши тушса – бечорамижоз, 
Ишинг тушса, кеккайган хўроз, 
Булбулликни эплолмаган ғоз
Сени ғийбат қилаётганлар.
Қувончингда ёнингда хандон,
Ташвишингда тепангда шодон, 
Ўзин доно англаган нодон – 
Сенинг ғийбатингни қилаётганлар.

Ким нелигин Оллоҳ билади,
Кул, кулавер , омад кулади,   
Худога ҳам туҳмат қилади,     
Сенинг ғийбатингни қилаётганлар.