Get Mystery Box with random crypto!

Вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят иши қайта малак | Oʻzbekistonliklar | Tezkor_Xabarlar Расмий Канал

Вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят иши қайта малакаланди

Тошкентнинг Чилонзор тумани прокуратураси Mittivine юмористик лойиҳаси асосчиси вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими бўйича жиноят ишини тергов қилишни давом эттирмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, Маннопов операция қилинган Тошкентдаги хусусий клиникада пластик жарроҳ, лаборант ва УЗИ-мутахассиси малака тоифасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

Хусусан, Фарҳод Маннопов операция қилинган Star Med Center клиникасида беморга анестизиолог ва реаниматолог сифатида хизмат кўрсатган шифокор Ж. Қ.да малакавий тоифа бўлмаган. Клиника эса бундай шароитда унинг беморга тиббий хизмат кўрсатишига йўл қўйган.

Ҳозирда Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлишига сабаб бўлса) билан иш олиб бормоқда.

OʻZBEKISTONLIKLAR - Махсус хабарлар каналига аъзо бўлинг