Get Mystery Box with random crypto!

​​#ИЛТИЖО ТАҲАЖЖУД ДУОСИ • Аллоҳим! • Уйқум намоз, ёстиғим | Керакли нарсалар

​​#ИЛТИЖО

ТАҲАЖЖУД ДУОСИ

• Аллоҳим!
• Уйқум намоз, ёстиғим жойнамоз, ҳар нафасим зикр, ҳар сукутим фикр бўлсин!
• Аллоҳим!
• Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим.
• Аллоҳим!
• Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила, мени у зотга иймонда собит ҳолда юзлантир!
• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма!
• Аллоҳим!
• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр, қалбим ҳар замон ихлосда бўлсин!
• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, Аллоҳим!
• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, Аллоҳим!
• Умматга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Бизни солиҳларнинг суҳбатига, содиқларнинг зикр халқаларига восил айла!
• Аллоҳим!
• Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини, Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизни Ўзинг насиб эт!
• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, Аллоҳим!
• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннатул Аъло бўлсин!
• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, Аллоҳим!
• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, Аллоҳим!
• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, Аллоҳим!
• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, Аллоҳим!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

Маҳбубий

https://t.me/AbrorMuxtorAliy