Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг машҳур сўзларида | Керакли нарсалар

#ибрат

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг машҳур сўзларидан:
— Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга қарсак чалмай тургин;
— Агар сени ёмон кўрувчи инсон бўлмаса, билгилки сен муваффақиятсиз инсонсан;
— Аллоҳнинг мулкида биров фақат Аллоҳ ирода этган нарсанигина қила олади;
— Аллоҳ таолога бериши учун эмас, балки рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, берганлари билан сизни ҳайратга солади;
— Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак у ерда унинг молини ўғирлаётган бой бор.
— Отаси йўқ ташвишга тушмасин. Парвардигори бор одам нимадан ташвиш чекади?!
— Башарнинг чора кўришидан безовталанманг. Уларнинг энг қодир бўлгани Аллоҳнинг амрини ижро қилиш бўлади.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi