2023-12-30 19:04:41
Бунча аччиқ жоним бунча ғалати,
Илдизлар кўчирмиш шохларимиз хам.
Бунча аччиқ жоним бунча ғалати,
Арра бўлак-бўлак қилиб қиймалар.
Йўқ битиб кетмагай қалб жарохати,
Шаффоф кўз ёшидай чакиллаб хар дам.
Йўқ битиб кетмагай қалб жарохати,
Чакиллаб томарда, мумга айланар.
Бирга бўлгум токи танда жоним бор,
Ажратиб бўлурму қон билан жонни?
Бирга бўлгум токи танда жоним бор,
Мухаббат ва ўлим доим ёнма-ён.
Сени тарк этмайди бир зумга жоним,
Сени тарк этмайди бир зумга зинхор.
Сени тарк этмайди бир зумга жоним,
Қадирдон Замин ва Азиз хонадон.
Ўтмишга саёҳат!
66.1K views16:04