Get Mystery Box with random crypto!

Меҳри дарё - меҳрибонларим, Меҳримга бир тўйсангиз бўлди. Жо | Ўтмишга саёҳат

Меҳри дарё - меҳрибонларим,
Меҳримга бир тўйсангиз бўлди.
Жонга фидо, қадрдонларим,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Умр ўтиб бормоқда, ё, Раб,
Дарё оқар пастликка қараб.
Вақт ғанимат, кўнгилни сўраб,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Жилмайинг сиз оғир дамда ҳам,
Руҳ кенгликда бўлур хотиржам.
Билинг, узо-о-қ яшашга ҳамдам,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Дил оғритмоқ  -  кечмоқ ҳузурдан,
Нима фойда сўнгги узрдан.
Ибрат олиб Ҳазрат Хизрдан,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Ғам-аламни йўлатманг асло,
Хуш кайфият бўлсин дилга жо.
Яшамоққа берилган дунё,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Ўтмишга саёҳат!