Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ! МУҲИМ Техникум битирувчилари олий таълим муассасала | Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari

ДИҚҚАТ! МУҲИМ

Техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхат орқали техникум битирувчилари олий таълим муассасаларининг қайси бакалавриат таълим йўналишларида ўқишни давом эттиришлари мумкинлигини билиш мумкин.

Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили қабулидан бошлаб техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube