Get Mystery Box with random crypto!

ТАСАЛЛИ Қабристон жимжит. Фақат ёлакнинг икки четида саф т | ЎТКИР ҲОШИМОВ | ИЖОДИ

ТАСАЛЛИ

Қабристон жимжит. Фақат ёлакнинг икки четида
саф тортган мирзатераклар қабр устига бош эгган
фарзандлардек онага ором тилаб алла айтади. Уларнинг мунгли шивирлаши тиловат садоларига қўшилиб,
юракни эзувчи оҳангга айланади... Оқ сурп яктак кийган, мош-гуруч соқоли ўзига ярашган
гўрков юзига фотиҳа тортиб ўрнидан туради:

- Болди энди, болам! Бунақада ўзингизни олдириб қўясиз, Дунёнинг ишлари шу экан, илож
қанча? - У бир зум индамай қолади-да, қўшиб
қояди: - Волидайи меҳрибонингиз хўп ярлақаган
одам эканлар. Тўшакда ётмабдилар, бировга
зориқмабдилар... Бунақа беозор олим ҳар кимга
ҳам насиб этавермайди.
Нами қуриб улгурмаган тупроқ уюмига тикилганча ўйлайман.
Эҳтимол шундайлир. Онам бу дунёда камсуқумгина яшарди. Ҳеч кимга озор бермасди.
Ҳеч ким билан ҳеч нимани талашмасди. Эҳтимол, табиатнинг энг шафқатсиз элчиси билан ҳам
олишиб ўтиришни хоҳламагандир. Эҳтимол...
- Кўрдингизми, - дейди қария ўйчан оҳангда, - ўша куни кечаси билан жала қуйиб чиқди.
То қабрга қўйгунимизча тинмади. Қўйишимиз
билан чарақлаб офтоб чиқди. Бунақа руҳи пок
одамлар кам болади, болам, мен биламан-ку.
Эҳтимол, шундай ҳамдир. Балки, одамларнинг дардига шерик болавериб кўникиб кетган бу
нуроний қария керакли пайтда ҳар кимга ана шундай тасалли сўзини айтар. Раҳмат сизга, отахон.
Эртами-кечми ҳар кимнинг иши тушадиган
мана шу қолларингиз учун раҳмат. Ўртаниб
турган юракка сув сепа биладиган мана шу
ҳамдард қалбингиз учун раҳмат. Фақат... Хамма гап ёмғирда болса, яна ақалли уч кунгина
онамнинг умри чўзилса-ю, кейин ёмғир эмас,
муттасил тош ёғса ҳам рози эдим...
Бир ҳафта болдики, дўстларим, таниш-нотанишлар эшикдан маъюс кириб келишади. Дўстларим
жимгина ўтириб, жимгина чиқиб кетишади. Бошқалар оҳиста сўрайдилар:
- Неча ёшда эдилар?
Мен айтаман... Айтаман-у ўйлайман: онанинг
ёш-қариси бўладими? Меҳрнинг ёш-қариси
бўладими? Шафқатнинг-чи? Садоқатнинг-чи?
Илгарилари бир ҳақиқатни билардим. Она учун
боланинг катта-кичиги болмайди. Энди яна бир
ҳақиқатни англадим. Бола учун ҳам онанинг
катта-кичиги болмас экан. Она - она экан. Унга
бошқа сифат керакмас

Ўткир Ҳошимов ( Дунёнинг ишлари ) китобидан

@Otkir_Xoshimov