Get Mystery Box with random crypto!

Типратикан қарғайдими? Ассалому алайкум! Бир дугонамнинг айти | ТО ЧТО МНЕ НРАВИТСЯ

Типратикан қарғайдими?

Ассалому алайкум! Бир дугонамнинг айтишича, ҳайвонларнинг энг ёмони типратикан экан. Унга зарар етказсангиз ёки боласини олиб қўйсангиз, 70 пуштингизгача қарғар экан. Шу гап ростми? Ҳайвонларнинг яхши-ёмони бўладими? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонлар ҳақида нима деганлар?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом.
Бу гаплар тўғри эмас.
عَنْ حَفْصَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: خَمْسٌ مِنَ الدَّوَابِّ لاَ حَرَجَ عَلَى مَنْ قَتَلَهُنَّ الْغُرَابُ وَالْحِدَأَةُ وَالْفَأْرَةُ وَالْعَقْرَبُ وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ.

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким хайвонлардан бештасини қатл қилса, ҳараж эмас. (Улар) ола қарға, калхат, сичқон, чаён ва қутурган ит», дедилар».

وَفِي رِوَايَةٍ: خَمْسٌ فَوَاسِقُ يُقْتَلْنَ فِي الْحِلِّ وَالْحَرَمِ: الْحَيَّةُ وَالْغُرَابُ اْلأَبْقَعُ وَالْفَأْرَةُ وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ وَالْحُدَيَّا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Бошқа бир ривоятда:
«Беш фосиқ ҳил(ҳарам ташқариси)да ҳам, ҳарамда ҳам қатл қилинади. (Улар) илон, ола қарға, сичқон, қутурган ит ва калхат», дейилган.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Фосиқ» сўзи «чегарадан чиққан» деган маънода ишлатилади. Ушбу икки ривоятда номи зикр қилинган ҳайвонлар доимий равишда зараркунандалик қиладиган ҳайвонлардир. Уларнинг ёмонлигидан сақланиш мақсадида уларни ҳарамда ҳам, ҳарамдан ташқарида ҳам, эҳромдалик чоғда ҳам, эҳромда бўлмаган чоғда ҳам ўлдиришга рухсат берилган.
Демак, эҳромдаги киши мазкур зараркунанда ҳайвонларни ўлдирса, ибодатига путур етмайди. Валлоҳуаълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg