Get Mystery Box with random crypto!

ИЛТИМОСГА БИНОАН ЁЗИЛДИ. Синглим!!! Мен бугун сени соғиндим.. | ТО ЧТО МНЕ НРАВИТСЯ

ИЛТИМОСГА БИНОАН ЁЗИЛДИ.

Синглим!!!
Мен бугун сени соғиндим...
Ўша беғубор, араз-гиналар йўқ кунларни, соғинч эккан турфа ранг гулзор қалбингни, фақат яхши хислатларни кўриб турувчи қийиқ кўзларинг, мени бир тулғонтирувчи Опажоним деган сўзларинг, йўлимга боққан нигоҳларинг, ҳамиша Онажонимни эслатиб турувчи қошу-киприкларинг....
Онажоним тушимга кирди бу кеча...Эҳтимол безовтадир...
Балким мен ўшанда сенга опаман деб кўпроқ танбеҳ бергандирман, эҳтимол сени ўзим тушинган тарзда ўзимдан ўтган кўўўўп нарсалардан хулоса чиқарган ҳолда сенга огоҳлантириш бергандирманки, сен буни тушинмагансан...
Аввалроқ қаердадир ўқигандимми, эшитгандимми билмадим, бир опа-сингил бир-бирини тушинолмай орасига совуқчилик тушиб бормас-келмас бўлиб кетган эмиш...
Опа-сингиллар у дунёда бирга бўлолмасмиш, ҳамма яқинлар бирга бўларкану фақат Опа-сингиллар айро, бир-бирига зор бўлармиш...
Ҳеч бўлмаса шу  дунёда бир-биримиз қадримизга етиб яшайлик, дунё ўткинчи ҳаммаси рўё, бироқ инсоннинг бир-бирига тўтказган меҳри сохта бўлмасин!!!
Яшашдан маъно не синглим, фақат еб-ичиб, шунчаки яшашми, дунёга келишдан мақсад не???
Ўз оламингни гина, адоват, араз ранглари билан безашми?
Ота-Онамиз бизга шундай тарбия берганмиди?? Нега оқибат юз буриб кетмоқда, нега жойидан хусумат, ичқоралик ўсиб чиқмоқда...
Ахир оддий майсаларни ол, ям-яшил ўниб чиққану ўрта-ўртасида сариқ рангли майсалар бўлса нима деб ўйлайсан нега шу рангга кирди экан??
Гулзорга кир, ранг-баранг гуллар очилгану бироқ улар ўртасида ҳам шу ҳол такрор кўзинг тушса, хаёлингга биринчи нима келади???
Оламингни гўзалликка буркаб яша, ҳар бир оддийликдан ҳам ўзингга ранглар жилосини кашф эт, ҳамма нарса ўткинчи, қалбингга меҳр, сеҳр чироқларини ёқ, қора тунга айлантирма, қуёш чиқишига изн бер, тун бўлганда ҳам юлдуз-ойларни чорла, кел нур соч де, ҳайқир, садо бер, токи овозинг сукутларнинг жимлигини бузиб чиқсин!!!

РАҲИМА МЎМИНОВА.


ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg