Get Mystery Box with random crypto!

​​Ўзбошимчаликми ёки эринчоқлик Пичоқ ошпаз қўлида мазали тао | Oson tibbiyot

​​Ўзбошимчаликми ёки эринчоқлик

Пичоқ ошпаз қўлида мазали таом таёрлаш воситаси, ёш бола қўлида ҳаёт учун хавфли қуролга айланади. Буни ҳамма тушунади. Шунинг учун ёш болага умуман пичоқ ушлашга рухсат берилмайди.

Аммо, охирги пайтда ёш болалар ошпазларга мурожаат қилмасдан, пичоқни хоҳлаган жойидан топиб овқат тайёрлашга уринмоқда. Кўпчилиги қўлини кесиб олишга ҳам улгурди.

Юқорида ўхшатишда ошпаз шифокорлар, ёш бола беморлар, пичоқ дори препаратлар эди. “Эее, қўйсангчи вахима қиворма энди” деган фикр хаёлга келдими. Сизга ўзим гувохи бўлган аниқ мисоллар келтираман. Беморлар исм шарифи ва дорилар номи сир сақланади.

Бемор А, 1.5 ёш истималаб қолади. Яқинда 4 ёшли боласи Г......н уколидан тузалганини иддао қилган қўшнисининг мотивацияси билан бола бугун эшитиш бахтидан бутунлай махрум. Ўшанда болакайда эшитув нерви неврити бор эди.

Бемор Б, чап қовурға ёйи остидаги куйдирувчи оғриққа мактабда ўқийдиган ўғлининг тиббий маслахати билан К......л уколини олган, яна Б.....л, таблекасини бир суткада 8 та қабул қилган. Эртасига бемор қон қайт қилишни бошлаган. Ахлат эса янга асфалт рангига кирган. Беморга ошқозон ярасидан қон кетиши, хамрох: ўраб олувчи темиратки ташхиси қўйилди.

Бемор С, сийиши камайиб кетганига ва белида оғриқ борлигига шикоят қилади. Бахтга қарши унинг ақлли таниши Ф......д дориси сийдик хайдаши ҳақида билар экан. Бир соатдан кейин дахшатли қичқириқ билан бемор ШТЁМ полида думалаб юрарди. Унинг буйрагида тош сийдик йўлини тўсиб қўйган экан. Ф.....д эса сийдик миқдорини кўпайтириб холатни янада оғирлаштирган.

Бунақа мисоллар жуда кўп. Мени тушунмаган жойим, ҳозир 21 асрда нахотки бирорта врачдан консултация олиб даволаниш қийин. Соғликга шунчалик беписанд қарашга сабаб нима?Ишониб бўлмайдиган врачлар борлигини инкор қилмайман. Лекин, ишончли, ўз ишини устаси бўлганлари ҳам талайгина. Бунга сабаб ўзбошимчаликми, эринчоқликми, молиявий ахволми? Буниси менга қоронғу.

https://t.me/oson_tibbiyot