МУБОРАК ВАТАН
Неча минг фарёдни кўрган тупроғим,
Бугун неча юртни бердиряпсан тан!
Виқорли тоғлар-у, сўлим чорбоғим,
Ўттиз бир баҳоринг муборак Ватан!
Неча ўғлонларинг қони беҳуда
Кетмади, бугун ҳар қаричинг чаман!
Бўлсин ҳар кунингда байрам авжида,
Ўттиз бир баҳоринг муборак Ватан!
@OsMoN1