Get Mystery Box with random crypto!

Иймонинг асра Инсонни ажратиб,гуноҳга ботма, Ёғдириб,маломат | 🕊OPPOQ ORZULAR🕊

Иймонинг асра


Инсонни ажратиб,гуноҳга ботма,
Ёғдириб,маломат тошини отма!
Виждонинг бир парча қогозга сотма,
Иймонинг асрагин,асло йўқотма!

Бойлигу-мансабга керилмагин ҳеч,
Бу Аллоҳ синови,ниқобингни еч,
Азоб ботқоғида афсуслансанг кеч,
Иймонинг асрагин, асло йўқотма!

Беш вақт намозингни қилмагин канда,
Жаннат калити ҳам, балки ўшанда,
Савол-жавоби бор,бизлар "ўтган"да,
Иймонинг асрагин,асло йўқотма!


Бу фоний дунёда,барча баробар,
Дўсту-ёрдан доим,олиб тур хабар.
Дўзах эшигида,қолма дарбадар,
Иймонинг асрагин,асло йўқотма!


Феруза,гапингга амал қил ўзинг,
Ўйлагин,ҳар битта гапирган сўзинг!
Ёлғонингни кўрар шу икки кўзинг,
Иймонинг асрагин,асло йўқотма!


Феруза Абдусаматова.