Get Mystery Box with random crypto!

Бўкингем саройида Чарлз Учинчига тож кийдириш маросими бўлиб ў | Orqa Parta

Бўкингем саройида Чарлз Учинчига тож кийдириш маросими бўлиб ўтди

Собиқ шаҳзода Чарлз энди расман Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг қироли бўлди.

Маросимда 203 мамлакатдан 2300 меҳмон, шу жумладан, 100 га яқин давлат раҳбарлари таклиф этилган.

Баъзи давлатлар таклиф этилганлар рўйхатида бор. Баъзи давлатлар таклиф этилмаганлар рўйхатидан жой олган.

Баъзи давлатлар эса на у, на бу рўйхатда мавжуд. Мавжудистон тенгдир Мавжудистонга.

Мавжудистонликлар бундан унчалик хафа эмас. "Кийдириш маросимига чақиришмагани учун биз ҳам ўзимизни кийдириш маросимига уларни чақирмаймиз" дейишмоқда.