Get Mystery Box with random crypto!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ Чоршанба тонги м | Orifon.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ
Чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Абдуллоҳ
ибн Масъуд (р.а)дан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар:
«Одамлар ичида кўп салавот айтадиганлари қиёмат куни менга энг яқин бўлади». (Термизий, Ибн Ҳиббон, Байҳақий, Табароний ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан лиғайриҳ.)

#салавот
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин-Набиййил-малийҳи, соҳибил-мақомил-аъла вал-лисонил-фасийҳ».

Маъноси:
«Аллоҳим! Энг юксак мақом, фасоҳатли тил соҳиби бўлмиш малоҳатли - кўркам юзли саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга салоту салом ёғдир!» («Ал-адъ-ийатул-воридаҳ» асаридан)

Эрта тонгда қилган яхши тилагку дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. Пок ниятларга етказиб кунларимизни хайру барокатли бўлишини насиб айласин.

Сизга файзу барокатли кун тилаймиз...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz