Get Mystery Box with random crypto!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ. Сешанба тонги м | Orifon.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ.
Сешанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Ҳазрат Али ибн Абу Толиб (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда: «Менга айтган салавотингиз дуоларингизни ижобат қилади, Парвардигорингиз розилигига эриштиради, баданларингизни поклайди», - дейилган.

#салавот
(Фазилати жуда буюк бўлган салавот)
«Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммадин ва аъла олиҳи солатан анта лаҳум аҳлун ва ҳува лаҳа аҳлун».

Маъноси:
«Аллоҳим! Ҳазратимиз Муҳаммадга, уларнинг оила аъзоларига ҳам Сенга ва уларга (яъни, Пайғамбаримизга) ярашадиган тарзда салот айт».

Эрта тонгда қилган яхши тилагу дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. Пок ниятларга етказиб кунларимизни хайру барокатли бўлишини насиб айласин.

Сизга файзу барокатли кун тилаймиз...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz