Get Mystery Box with random crypto!

Oqoltin yangiliklari

Telegram kanalining logotibi oqoltin_yangiliklari — Oqoltin yangiliklari O
Telegram kanalining logotibi oqoltin_yangiliklari — Oqoltin yangiliklari
Kanal manzili: @oqoltin_yangiliklari
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.72K
Kanalning ta’rifi

Oqoltin tuman hokimligining rasmiy kanali
Web-site http://oqoltintumani.uz
Facebook:https://www.facebook.com/oqoltin.yangiliklari
Youtube:https://youtube.com/channel/UCODSax5LIRC77F2V9LXchIw
Murojaat uchun @oqoltin_admin
Ishonch raqami 998672431005

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 13:37:37
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter
534 viewsadmin, 10:37
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:48:58
"Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
712 viewsadmin, 14:48
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:48:58
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
627 viewsadmin, 14:48
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:48:58
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
575 viewsadmin, 14:48
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:48:58
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
554 viewsadmin, 14:48
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:48:58
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзламоқда

Давлатимиз раҳбар сўзининг аввалида бутун халқимизни улуғ айём – Мустақиллик куни билан табриклади.

"Орадан йиллар, асрлар ўтади. Лекин миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларимизни тиклаб берган, барча ютуқ ва марраларимизнинг замини бўлган Мустақиллик куни биз учун, келгуси авлодларимиз учун доимо энг улуғ, энг азиз байрам бўлиб қолади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
619 viewsadmin, 14:48
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:24:45
Вакилларимиздан иродали ғалаба...

Футбол бўйича Сирдарё вилояти 2-лигаси 5-туридан ўрин олган Ховос-Оқолтин жамоалари ўртасидаги бахсда вакилларимиз иродали 3:4 ҳисобида ғалабага эришди.


Каналга уланиш:
https://t.me/oqoltin_yangiliklari
955 viewsBobomurod Yusupov, 10:24
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:51:24
#Биласизми

Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
980 viewsadmin, 09:51
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:49:58
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тунги рейд тадбири

Оқолтин туман Ички ишлар бўлими томонидан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилди.
Унда асосий эътибор вояга етмаганларни кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз бўлишларини олдини олиш бўйича туман ҳудудида мавжуд тунги кўнгилочар жойлар, компьютер ўйинхоналарида рейд тадбири ўтказилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган тунги рейдда тунда бемақсад, назоратсиз ва қаровсиз юрган вояга етмаганлар билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.


Каналга уланиш:
https://t.me/oqoltin_yangiliklari
876 viewsadmin, 09:49
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:32:27
Халқ депутатлари Оқолтин тумани Кенгашининг етмиш тўртинчи сессиясида тумандаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорлигига Жўрақулов Алишер Бойжигитовичнинг номзоди депутатлар томонидан мақулланди.

Алишер Жўрақулов 1987 йил Сирдарё вилояти, Оқолтин туманида туғилган. 2013 йил Гулистон Давлат Университетини, 2021 йил Жиззах Давлат педагогика институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар 9-сонли умумий ўрта таълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.


Каналга уланиш:
https://t.me/oqoltin_yangiliklari
928 viewsBobomurod Yusupov, 09:32
Ochish/sharhlash