Get Mystery Box with random crypto!

Oq masjid

Telegram kanalining logotibi oqmasjidjomemasjidi22 — Oq masjid O
Telegram kanalining logotibi oqmasjidjomemasjidi22 — Oq masjid
Kanal manzili: @oqmasjidjomemasjidi22
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.96K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар "Оқ масжид" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали. Таклиф ва мулоҳазалар учун: @Savoloqmasjidbot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 17:34:26 #Мутолаа_вақти
Учталоқ масаласи

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин одамларда қандайдир бўшликни ҳис қилган Ҳазрати Умар талоқ масаласида ҳам жиддий ҳаракатлар қилиш кераклигини англадилар. Қуръон ва суннатга кўра, бир оиланинг бутун ажрашиб кетиши учун алоҳида-алоҳида ҳолда уч маротаба талоқ тушиши керак эди. Бунга кўра, ҳомиладор бўлмаган хотинидан ажрашишни истаган эркак бир маротаба талоқ қилади. Шундан кейнн у ўша аёл билан бир-бирига бегона бўлади. Агар яна яшаб кетишса, иккинчи маротаба ҳам талоқ қилиш мумкин. Учинчи марта талоқ қилгандан кейин эр-хотин бутунлаи ажрашишган ҳисобланади.

Уч талоқнинг орасида бунча вақт бўлишининг ҳикмати шундай: «Эр-хотин ажрашади ва ёлғиз яшаш афзалми ёки йўқ?» Буни ҳаётда яшаб кўриб, охирги қарорни шунга қараб чиқариш имконини беришдир.

Лекин Ҳазрати Умар даврларига келиб бу жиддийлик йўқолиб, одамлар бир талоқ ўрнига уч талоқ деб юбораётганларини эшитиб, саҳобаларнинг улуғлари билан маслаҳатлашишга қарор қилдилар. Саҳобалар мажлисида ушбу масала кўриб чиқилди ва қуйидаги фикрда тўхталди: Кимки бир вақтнинг ўзида хотинини уч марта талоқ қилса, бу росмана уч талоққа ўтиб, масала шунга кўра ҳал қилинади.

Шу тариқа бу қарор Ислом оламига кенг тарқалди.
Давоми бор...

@oqmasjidjomemasjidi22
1.4K viewsОқ масжид жоме масжиди, 14:34
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:01:01
< Эрига "Сиз жим ўтиринг!" деган аёл ........ ........ >

@INSONIYLIKUZ_IIR

https://t.me/insoniylik_uz_iir

Facebook | Telegram | Instagram | Одноклассники | YouTube
1.2K views+998999991425, 11:01
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:01:00

Қуръони карим ояти карималари ва муборак ҳадиси шарифлар маъноларидан.

Аёллар учун МАХСУС 10 та фойдали маслаҳат:


1) Эрингизга ёқадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қилинг!

2) Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин қилиб пиширинг, у уйини соғинсин!

3) Эрингиз уйдан чиқаётганида, уни кузатиб қўйинг, кечқурун ишдан қайтаётганида эса очиқ юз билан кутиб олинг!

4) Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг!

5) Эрингизга доимо ташаккур айтишни унутманг! Кучи етмайдиган ишларга ундаманг, ҳаргиз бошқаларга шикоят қилманг!

6) Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг! Оғир дамларда ҳам ҳаргиз эрингизга қарши асло бош кўтарманг!

7) Эрингизнинг қариндошларига ва яқинларига яхши муомалада бўлинг!

8) Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин!

9) Қайнонангизни тажрибали она сифатида кўриб, қайнота-қайнонангизни ҳурматларини жойига қўйинг! Эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин!

10) Фарзандларингизни одоб-ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсин!

Уланиш учун:
@INSONIYLIKUZ_IIR

https://t.me/INSONIYLIKUZ_IIR

Facebook | Telegram | Instagram | Одноклассники | YouTube
1.0K views+998999991425, 11:01
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:23:21
Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар билан биргаликда қатағон қурбонларини ёд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил аллею "Шахидлар хотираси" и вместе с представителями старшего поколения, государственных и общественных организаций почтил память жертв репрессий.

#Mirziyoyev #marosim #shahidlar #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
923 viewsОқ масжид жоме масжиди, 08:23
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:19:01
#Намоз_вақтлари

إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِینَ كِتَـٰبࣰا مَّوۡقُوتࣰا

"...албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят)


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Telegram|Facebook|Instagram
230 viewsОқ масжид жоме масжиди, 17:19
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:39:02 #Мутолаа_вақти
Волий Абу Ҳурайра

Бомдод намозини ўқигандан сўнг Абу Ҳурайра ўтирган жойида Ҳазрати Умарнинг ҳақларига дуо қилди. Уйлай-ўйлай Ҳазрати Умарни ҳақ деб ҳисоблай бошлади. У закот йиғувчи бир одамнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга: «Расулуллоҳ булар закотга берилган моллар, манавиларни эса менга ҳадя қилишди», деганда: «Отангнинг уйида ўтирганингда ҳам буларни сенга келтириб беришармиди?» дея, унга берилган молларни ҳам закотга қўшиб юборган эдилар. Шуларни ўйларкан, Абу Ҳурайранинг елкасига кимдир қўлини қўйди.

— Лавозимингга қайтасанми, Абу Ҳурайра?

— Йўқ, буни истамайман.

— Фақат Юсуф алайҳиссаломгина вазифасини яхшироқ бажарган.

— У киши пайғамбар эдилар. Мен эса бор-йўғи Умайманинг ўғлиман. Бундан буёғига иззатнафсимга тил теккизишларини, гарданимга қамчи тушишини ва мол-мулкимни мусодара қилинишига йўл қўёлмайман.

Шу тариқа Абу Ҳурайранинг бошқарув сохасидаги фаолияти ниҳоясига етганди.
Давоми бор...

@oqmasjidjomemasjidi22
744 viewsОқ масжид жоме масжиди, 14:39
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:50:43 ОМОНАТНИ ЭГАСИНИНГ ИЗНИСИЗ ИШЛАТИБ ТУРСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Акам Кореяга ишлагани кетган. Ҳар ой менга пул ташлайди. Ўша пулларини йиғиб, жамғариб боряпман. Акамга айтмасдан ўз эҳтиёжларим учун пулларидан ишлатиб, кейин жойига қўйсам бўладими? Бунинг учун гуноҳкор бўлмайманми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пуллар омонат ҳисобланади. Омонатни эса, эгасининг изнисиз ишлатиб бўлмайди. Гарчи акангиз бўлса ҳам, унинг сизга юбораётган пуллари омонат бўлиб, унинг рухсатисиз ишлатиш мумкин эмас. Шунинг учун сиз акангизга ҳолатингизни баён қилиб рухсат олинг ва шундан кейин ишлатинг. Шундай қилсангиз гуноҳкор бўлмайсиз ҳамда кейинчалик чиқадиган низоларни олдини олган ҳам бўласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar
696 viewsОқ масжид жоме масжиди, 12:50
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:56:33
#Видео #Маъруза
№26082022402
Албатта мўминлар биродардирлар

Бекобод шаҳар "Оқ масжид" жоме масжиди имом хатиби Эргашбой ХАМИДОВ

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Telegram|Facebook|Instagram
1.1K viewsОқ масжид жоме масжиди, 06:56
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:30:57

Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Ибн Аббоснинг ҳақларига дуо қилганлар: “Аллоҳим, унга Қуръонни ўргатгин ва динда фақиҳ қилгин!”. Муборак дуолари ижобат бўлиб, ҳазрати Ибн Аббос разияллоҳу анҳу “Таржимонул Қуръон” (Қуръонни мукаммал тушунувчи) даражасига етдилар.
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: “Ибн Аббос қандай ҳам Қуръоннинг гўзал таржимонидирлар! Бу нарса у кишининг тафсирда юқори чўққига эришганларидандир!”

Ҳазрати Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ота-онага оқ бўлиш ҳақида сўрашди.

У зоти шариф: "Агар фарзанд кийимини қоқса, унинг чанги отаси ё онасига тегса, бу фарзанд Аллоҳ ҳузурида "оқ бўлган!" дея ёзилади", – деб жавоб қилдилар.

Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳига айтишди: “Киши ота-онаси билан хусуматлашса бўладими?"

Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи: “Йўқ! Ҳатто кавуши билан ҳам хусуматлашиб бўлмайди! Чунки, агар ҳақ бўлсанг ҳам, ота-онангга ҳужжат-далил исбот қилишинг – оқ бўлишдир!” дедилар.

Уланиш учун:
@INSONIYLIKUZ_IIR

https://t.me/insoniylik_uz_iir

Facebook | Telegram | Instagram | Одноклассники | YouTube
945 views+998999991425, 04:30
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:30:57

Фарзандлар беш турли бўлади:

1) Ота-онаси буюрган нарсани бажармайди. Бундай фарзанд ота-онасига оқ бўлиб қолиши мумкин.

2) Ота-онаси буюрган нарсани ёқтирмай бажаради. Бундай фарзанд ажр-савобга эришмайди.

3) Буюрилган нарсани бажаради. Аммо уни миннат, оғриниш, уф тортиш ва овозини баландлатиш билан бажаради. Бундай фарзанд катта ва оғир гуноҳга ботади.

4) Буюрилган нарсани чин кўнгилдан бажаради. Фарзанд бунинг учун беҳисоб ва улуғ ажр-савобни қўлга киритади. Бундай фарзандлар озчиликни ташкил қилади.

5) Ота-онаси ҳали буюрмай туриб, улар хоҳлаган нарсани бажаради. Мана шу фарзанд "ота-онага яхшилик қилувчилар" деган савобни қўлга киритади. Бундай фарзандлар ўта-ўта нодир бўлади.

Охирги икки тури, яъни тўртинчи ва бешинчи қисмдаги фарзандлар умрлари ва ризқларида барака, қалблари шод, ишлари ўнгидан келувчи инсонлар бўлади.

Илоҳим бизларни ҳам ана шу охирги икки турдаги фарзандлар қаторида қилсин!

Уланиш учун:
@INSONIYLIKUZ_IIR

https://t.me/insoniylik_uz_iir

Facebook | Telegram | Instagram | Одноклассники | YouTube
748 views+998999991425, 04:30
Ochish/sharhlash