Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА УНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ #қисқа_савол_жавоблар CАВОЛ | Oq masjid

ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА УНИ ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйимда Қуръон китобининг арабча нашри бор, аммо ўқишни билмайман. Лекин беш вақт намоздан олдин ё кейин китобни очиб Ихлос ва Фотиҳа сурасини ўқиб, сўнгра ёпиб қўяман. Қилган ишим тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон ўқиш, уни тиловат қилиш, унга амал қилиш улкан саодатдир. Зеро Қуръони карим нозил қилинганидан бери саҳобаи киромлардан бошлаб кейинги барча улуғларимиз Қуръони каримни ўқишни ўзларига вазифа қилиб олганлар ва шогирдларига ҳам уни ўқишни вазифа қилиб топширганлар. Аллоҳ таоло ўз Каломида уни тиловат қилувчиларни мақтаган. Сизни қилаётган ишингиз тўғри. Лекин Қуръони каримни тажвидга мувофиқ тўғри ўқишни ўрганиб, имкон қадар уни хатм қилишга ҳаракат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ана шунда улкан ажрларга эга бўласиз. Зеро, Қуръони карим мусулмон уммати ўқиб-ўрганиши, эрта-ю кеч тиловат қилиши, ундаги маъноларни ҳаётига татбиқ қилиши учун нозил бўлгандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Улашинг: @diniysavollar