Get Mystery Box with random crypto!

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда Ха | OQDARYO YANGILIKLARI

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

Хабарингиз бор, туманимизнинг барча сектор ҳудудларида, маҳаллаларда ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадига қаратилган "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" тадбири ўтказилиб келинмоқда.
Бугун ана шундай учрашувлардан бири 1-сектор ҳудуди Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалласи ёшлари билан бўлиб ўтди. Учрашувда 20 га яқин ёшларнинг тиббий ёрдам, кредит, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди. Хусусан, “Ёшлар дафтари”га киритилган Умарова Санобарнинг бандлик масаласидаги мурожаати бўйича уларнинг оиласига бўёқ сепиш ускунаси берилиб, мурожаат жойида қаноатлантирилди.
Барча мурожаатлар рўйхатга олиниб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга бириктирилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга қўшилинг:

https://t.me/oqdaryo_axborot_xizmati