Get Mystery Box with random crypto!

Кумушкент маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди | Oqdaryo Live 🔴 Расмий канал

Кумушкент маҳалласида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди

Маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган учрашувда Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда мазкур маҳалладан ҳокимга бириктирилган қизил тоифадаги ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими тадбирнинг ёшлар ҳаётидаги муаммоларни жойида ҳал этиш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш борасидаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат рўйхатга олиниб, айрим масалалар ўз жойида ҳал этилди. Шу билан бирга, ёшлар томонидан билдирилган муаммолари ҳамда таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилиб, ижросини таъминлаш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Oqdaryoliklarga Qoshiling
@Oqdaryo_live