Get Mystery Box with random crypto!

#ИИВ_буйруғи Ички ишлар вазирининг буйруғига ўзгартириш кир | 𝐈𝐂𝐇𝐊𝐈 𝐈𝐒𝐇𝐋𝐀𝐑 𝐕𝐀𝐙𝐈𝐑𝐋𝐈𝐆𝐈/ IIV AKADEMIYA.

#ИИВ_буйруғи

Ички ишлар вазирининг буйруғига ўзгартириш киритилди

ИИВнинг 2022 йил 24 октябрдаги 450-сон буйруғи билан ИИВнинг 2022 йил 5 мартдаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Истисно тариқасида, танлов тадбирларининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод қилинганлар қаторига эксперт-криминалистика бўлинмаларига номзодлар ҳам киритилди.

Киберхавфсизлик бўлинмалари бўйича ИИОга хизматга танловларсиз қабул қилинадиган лавозилар рўйхати киритилди.

Шунингдек, Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари янги таҳрирда баён этилди.


Bizning kanal.
https://t.me/oper_slujba