Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Идо | 𝐈𝐂𝐇𝐊𝐈 𝐈𝐒𝐇𝐋𝐀𝐑 𝐕𝐀𝐙𝐈𝐑𝐋𝐈𝐆𝐈/ IIV AKADEMIYA.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

Идоравий мансублиги: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
               
Ички ишлар вазирлиги Академиясига (кейинги ўринларда - Академия) ўқишга қабул қилишга ва фаолиятига доир бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 16-августдаги ПҚ-3216-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 1-декабрдаги 958-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 15-апрелдаги ПҚ-5076-сон қарори.

Кундузги таълим шакли бўйича бакалавриат мутахассисликлари:

Ўқиш муддати: 3 йил.

Тергов фаолияти;
Тезкор-қидирув фаолияти;
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;
Эксперт-криминалистика фаолияти;
Жазони ижро этиш фаолияти;
Пробация фаолияти;
Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш;
Ташкилий-штаб фаолияти.

Номзодларни қабул қилишда умумий квотанинг 90 фоизи ажратилади:

ИИВ академик лицей битирувчиларига;
Ҳарбий-академик лицей битирувчиларига;
Ички ишлар органлари ходимларига;
Профилактика (катта) инспекторининг ёрдамчиларига.

Номзодларни қабул қилишда умумий квотанинг 10 фоизи ажратилади:

Ўрта умумтаълим мактаблари битирувчиларига ҳамда ўрта-махсус маълумотга эга фуқароларга.

Академиянинг кундузги таьлим шаклига ўқишга топшириш
                       ТАРТИБИ:

ЎҚИШГА ТОПШИРИШ ҚОИДАЛАРИ:

Ариза номзоднинг доимий прописка жойи бўйича ҳудудий ички ишлар органларига 15-ноябрдан 15-февралгача ёзилади;

Ҳудудий ички ишлар органларида номзодлар ҳарбий тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга ҳужжатлар расмийлаштирилади ва ҳужжатлар Академияга юборилади.

ТАНЛОВ БОСҚИЧЛАРИ:

Дастлабки танлов;
Махсус касбий танлов;
Якка тартибдаги якуний суҳбат.

ДАСТЛАБКИ ТАНЛОВ:

Топширилган ҳужжатлар текширилади;
Тиббий кўрикдан ўтказилади.

МАХСУС КАСБИЙ ТАНЛОВ:

Ёзма иш:

Баён 250-300та су‌з (80 дақ.) ёки
Иншо (120 дақ.) 30 баллик тизимида

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш.

Хорижий тилларни билиш даражаси баҳолаш:
30 та тест (ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан берилади) ёки назарий имтиҳон (30 баллик тизимида).

Юқоридаги махсус касбий танлов тадбирлари "Эксперт-криминалистик фаолият" мутахассислиги номзодлари учун татбиқ этилмайди, бунда умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мустасно.

"Эксперт-криминалистик фаолият" мутахассислиги номзодлари учун махсус касбий танлов тадбирлари.

Юқоридаги синовлардан (жами: 90 баллдан) 45 баллдан ортиқ балл тўплаб ўтган номзод=якка тартибдаги суҳбатга қўйилади.

ЯККА ТАРТИБДАГИ ЯКУНИЙ СУҲБАТ:

Ҳуқуқшунослик=55 баллик тизимида;
Ўзбекистон тарихи=30 баллик тизимида;
Тарбия=25 баллик тизимида.

Манзил:
100197, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Интизор кўчаси, 68

Академия сайти:
www.akadmvd.uz

Каналга уланиш: https://t.me/oper_slujba