Get Mystery Box with random crypto!

​Математика фанидан олимпиада ғолибларига 3 та машина берилади | ONLINE OLIMPIADALAR. Online ta'lim

Математика фанидан олимпиада ғолибларига 3 та машина берилади!

Сўнгги вақтларда илмга эътибор қаратилаётгани ва билимли ёшлар муносиб рағбатлантирилаётгани қувонарли ҳолдир, албатта.

Ана шундай яхши хабарлардан бири Қўқон университети томонидан математика фанидан мактаб ва академик лицей ўқувчилари ўртасида «Қўқон олимпиадаси» ўтказилиши ҳақидагиси бўлди.

Олимпиада республиканинг барча ҳудудларидан бўлган умумтаълим, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, нодавлат таълим муассасаларининг 5—11-синфлари, академик лицейларнинг 1, 2-босқич ўқувчилари ўртасида уч гуруҳга бўлиб ўтказилиши кўзда тутилган.

Биринчи гуруҳ - 5, 6 ва 7-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилади ва биринчи ўринни қўлга киритган ғолибга мукофот тариқасида «Nexia-3» автомобили берилади.

Иккинчи гуруҳ – 8 ва 9-синфлар ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтади ва бу гуруҳ мусобақаси ғолиби ҳам «Nexia-3» автомобилини қўлга киритади.

Учинчи гуруҳ эса мактабларнинг 10 ва 11-синф ҳамда академик лицейларнинг барча ўқувчилари ўртасида ўтказилади. Бу гуруҳда ғолибликни қўлга киритган ўқувчи «Cobalt» автомобили билан тақдирланади.

Фақат спортчи чемпионлар эмас, билимли ёшлар ҳам ўз ақл-заковати билан қимматбаҳо автомашина соҳиби бўлиши керак, деб ўйлайман. Зеро, мамлакат келажаги шу билимли ёшларнинг қўлида.

Ташкилотчиларнинг хабар қилишича, тез орада олимпиадада қатнашиш тартиби ва бошқа шартлари ҳақида тўлиқ маълумот берилади. Бунинг учун olimpiada.kokanduni.uz сайтини кузатиб боришингиз керак

@Online_olimpiadalar