Get Mystery Box with random crypto!

Энг қиммат автомобилни Ўзбекистонга олиб кириш харажатлари қан | Virtual_Kinggg

Энг қиммат автомобилни Ўзбекистонга олиб кириш харажатлари қанча?

Танишинг, расмда дунёдаги энг қиммат автомобил – $19 млнлик Bugatti La Voiture Noire.

Энди Ўзбекистонга олиб кириш харажатлари билан танишиб чиқамиз:

Қонунчилигимизга кўра, Бугаттининг двигатели ҳажми 7993 см³ лигини инобатга олсак сизнинг харажатларингиз таркиби қуйидагича бўлади:

— Автомобил нархи – $19 000 000
— Бож тўлови – 30% + $3/см³ = $5 700 000 + $23 979
— Акциз солиғи – $3,1/см³ = $24 779
— ҚҚС – 12% = $2 280 000
— Республика Йўл фонди йиғими – бож тўловининг 3 фоизи = $171 719
— Автомобилни рўйхатдан ўтказиш = $3 000

Демак, биз Ўзбеклар учун дунёдаги энг қиммат автомобил $19 млн эмас $28 635 791 экан, деярли 325 млрд сўм бўлади ва буни тўлаш учун 3 млн сўм ойлик оладиган ўқитувчи 9 027 йил ишлаши керак.
@Abadiytalaba