Get Mystery Box with random crypto!

56,7 балл тўплаш шунчалик қийинми? Нечта саволга тўғри жавоб б | Omon Nurmurodov. Ona tili va adabiyot.

56,7 балл тўплаш шунчалик қийинми? Нечта саволга тўғри жавоб бериш керак эди?

Ушбу бални олиш учун қуйидагича жавоб бериш кифоя эди:

Мажбурий блокдаги 10 та саволдан тасига;
Мутахассислик блокидаги 30 та саволдан тасига.

Шунда 58,1 балл олиш мумкин эди. Кечирасизлару, бунинг нимаси қийин?

Мажбурий блокдаги саволлар ўта ва ўта осон даражада бўлса, мутахассислик блокидаги 30 та (!) саволларга эса ҳаммасини битта ҳарф, масалан "А" қилиб белгиласа ҳам 8 та атрофида чиқса, наҳотки 550 минг абитуриентлар шуни ҳам эплай олмаган? Бу даҳшат эмасми?

Ёшларни гапиртирса, дарров «ота-онам камбағал, шароитимиз йўқ, репетиторга пулимиз етмайди», деб гап бошлайди ва айбни осонгина отасига, оиласига тўнкаб қўя қолади. Ваҳоланки, ҳеч бўлмаса 2 баҳо даражасида ўқиш учун репетиторга бориш шартмас. Озгина қўлига китоб олса, салгина кўнглида хоҳиш бўлса етарли эди.

Рақамлардан кўриниб турибдики, абитуриентларнинг умумий билим даражаси анча паст.

Сизнингча, нега билим даражамиз хавотирли даражага келиб қолди? Ўқувчиларнинг катта қисми энг элементар ва содда билимларни ҳам билмаслигига сабаб нима?

Фикрларингизни бу ерда ёзишингиз мумкин:
https://t.me/xushnudbekuz/413


@xushnudbek