Get Mystery Box with random crypto!

Олтиариқлик тажрибали ирригатор Шаробиддин Тўланов ҳамда тадби | ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

Олтиариқлик тажрибали ирригатор Шаробиддин Тўланов ҳамда тадбиркор фермер Исақжон Бойматов мукофотланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони билан
1. Аpтиқов Кенжабой - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг Хоразм вилояти инспектори
2. Tуланов Шарофиддин Худобердиевич - «Сўх-Оқтепа» ирригация тизими бошқармаси гидроучастка бошлиғи, Фарғона вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан
1. Ажиниязов Байполат Жолдасбаевич - «Устюрт геофизика экспедицияси» филиали бош механиги, Қорақалпоғистон Республикаси
2. Бабаев Бахром Джалолович - Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
3. Бойматов Исакжон Жалилович - Олтиариқ туманидаги «Хайрулло Баҳром Бойматов» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти

Ш. М. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти.
29.08.2022 йил.