Get Mystery Box with random crypto!

Фарзанди 1-синфга чиққан ота-оналар: —Устоз, болам биринчи па | Oloviddin

Фарзанди 1-синфга чиққан ота-оналар:

—Устоз, болам биринчи партада ўтирсин, илтимос Биздан нима хизмат, устоз...

Фарзанди 2-синфга ўтганда

—Устоз, боламнинг ўқишлари яхшими? Раҳмат, устоз, албатта, уй вазифаларини ўзим бирга бажаряпман. Раҳмат, сизга устоз

Фарзанди 3-синфга ўтганда

—Менинг болам ҳам тадбирда қатнашсин, ўзим ёдлатаман, шеърини. Барака топинг, устоз

Фарзанди 4-синфга ўтганда

—Устоз, боламни одоби яхшими, ўзингиз чарчамаяпсизми? Барака топинг, устоз.

Фарзанди 5-синфга ўтганда

—Мани болам бошланғич синфда ҳамма фандан аъло баҳо оларди, нимага ўқитувчи она тилидан 4 баҳо қўяди, ўзингиз бир гаплашиб кўринг, устози

Боласи 6-синфга ўтганда

—Мажлис дейсизми, ман ишдаман, адаси чет элдалар, кейинги сафар борарман.

Боласи 7-синфга ўтганда

—Менга уй вазифаларини тайёрлаяпман деди-ку, ўзи ўқитувчиларингиз битта мени боламни топиб олган. Мактабга боролмайман, вақтим йўқ!

Фарзанди 8-синфга ўтганда

—Нима битта менинг боламда телефон бор эканми, тортиб олишга нима ҳақингиз бор. Устингиздан шикоят қиламан

Фарзанди 9-синфга ўтганда

—Муштлашган бўлса тарбия беринг, ҳадеб мени безовта қилавермай, сиз билан гаплашгани вақтим йўқ.

Фарзанди 10-синфга ўтганда

—Устоз, фарзандимнинг ўқишлари яхши бўлиши учун нима қилишим керак, у эртага бир столнинг эгаси бўлиши керак, ёрдам беринг...

@oloviddin