Get Mystery Box with random crypto!

​​Диққат 'Click' тизимидаги янгича фирибгарликдан огоҳ бўлинг | Oloviddin

​​Диққат "Click" тизимидаги янгича фирибгарликдан огоҳ бўлинг

Фирибгарликни қуйидагича амалга оширишмоқда: Ушбу фирибгарлар "CLICKUZ" номли профил ва "CLICKUZ " белгили бот орқали "Click evolution" компаниямизнинг 5 йиллиги муносабати билан картангизга 1 000 000 сўм совға қиламиз. Бунинг учун ушбу ботга уланинг ва "click"га уланган телефон номерингизни ёзиб қолдиринг деб ёзади ва сиз "click"га уланган номерингизни юборишингиз билан сизга смс код келади.

Улар эса сизга 5 ҳонали смс код юбордик, бизга шу смсни юборинг ва картангизга совғангизни олинг мазмунида хабар ёзишади. Сиз эса уларнинг гапларига лаққа ишониб смс кодни юборишингиз билан фирибгарларга картангиздан фойдаланишга рухсат бериб қўйган бўласиз.

Кейинги йўли, улар сизга +99871 202 88 80 номердан (click рақамига ўхшаш қаранг) қўнғироқ қилади ва смс код сўрайди, сиз смс кодни айтишингиз билан уларга картангиздан фойдаланиш ҳуқуқини бериб қўйган бўласиз

Улар ўзини ҳуддики "Click" ходимидек кўрсатиб ва "Click" логотипларидан фойдаланиб фирибгарликни амалга оширишмоқда. Расмдаги "CLICKUZ" профили ва боти фирибгарлар ўйлаб топган ёлғон тармоқдир

"Click" тизимининг расмий боти @Clickuz ҳисобланади

Унутманг. "Click"дан келадиган кодни ҳеч қачон ва зинҳор нима бўлишидан, ким бўлишидан қатъий назар, ҳеч кимга айтманг. "Click" ходимлари ҳеч қачон код сўрамайди. Огоҳ бўлинг

Барчамизни мана шундай бировни ҳаққидан қўрмайдиган, оиласини харом луқма билан боқадиган. Охират куни борлигини эсдан чиқарганлардан Аллоҳ ўз паноҳида асрасин

Яқинларни ҳам огоҳлантириб қўйинг, балки уларга ҳам пастдаги расмдагидек фирибгарлар ёзаётган бўлиши мумкин

@oloviddin